Россия армияси Украина ҳудудига юздан ортиқ ракета ва дронлар учирди, асосий зарба энергетика объектларига берилди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳужумни уруш давридаги энг йирик ҳужумлардан бири деб атади ва мамлакат энергетика секторига «катта зарар етказилганини» таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистоннинг «нейтрал ва ўта мувозанатли» сиёсати учун миннатдорлик билдирди.
Қозоғистон 106 турдаги товарнинг Россияга экспортига тақиқ қўйди. Улар урушда ишлатилиши эҳтимоли бўлган товарлар гуруҳи ҳисобланади. Рўйхатда дронлар, микроэлектроника ва бошқалар бор. Украина президенти офиси мамлакатнинг бу қарорига муносабат билдирди.
Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.
Россия томонидан Украинанинг Николаев вилояти ўққа тутилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 19 киши жароҳат олган, қурбонлар ҳам борлиги айтилмоқда. Ракета зарбаси 3 қаватли бинонинг бир неча қаватини вайрон қилган ва 450 квадрат метр майдонда ёнғин келиб чиққан.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 17 июлдан бошлаб Туркия ҳамда БМТ иштирокида Украина билан тузилган дон шартномаси амалда тугатилганини маълум қилди. У бунга битимдаги Россия талаблари бажарилмаганини сабаб сифатида келтирган.
Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва унда ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди. Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, бир нафар бола яраланган.
Херсон вилоятининг Россия назоратидаги қисмида жойлашган Каховка ГЭСи тўғони қисман вайрон бўлди. Томонлар бир-бирини тўғонни портлатишда айбламоқда. Қуйи оқимдаги сув сатҳи 2,5 метрга кўтарилган, 80 та аҳоли пунктини сув босиши мумкин.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Россия-Украина можаросининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ўрганилди.
РФ президенти Мудофаа вазирлигига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги бутун жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ Патриарх Кирилл шундай мурожаат билан чиққан эди.
Россиянинг Украинага босқинчилик уруши қачон тугаши ноаниқ. Экспертлар фронт воқеаларидан тахминий хулосани чиқармоқда: баъзилар урушни қаҳратон қиш ҳал этади дейди, айримлар эса мутлақо бошқа фикрда. «Газета.uz» The Guardian нашрида эълон қилинган хулосаларни ўзбек тилига ўгирди.
Россиянинг Псков давлат университетида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар «нотинч вазият» сабаб ўқишларини Ўзбекистондаги ОТМларга истисно тариқасида кўчиришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди. «Псков шаҳрига ҳам уруш ўз таъсирини ўтказмоқда», дея таъкидлаган улар.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин чет эл фуқаролигига эга шахсларни РФ армиясида хизматни ўташга рухсат берувчи фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, иккинчи фуқароликка эга бўлган россияликлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус қўшинларини мудофаа учун Днепрнинг чап қирғоғига олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Бу Россия Херсон шаҳрини тарк этишини англатади.
31 октябрь куни Россия Украинанинг 10 вилоятидаги инфратузилма, асосан энергетика объектларига ракета ҳужумлари уюштирди. Натижада 7 та вилоятдаги юзлаб аҳоли пунктлари электрсиз қолди. РФ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва энергетика тизимларига зарбалар берилганини маълум қилди.
БМТ Украина ҳудудларининг РФ томонидан аннекция қилинишини қоралаб, Москвадан Украинанинг Донецк, Запорожье, Луганск ва Херсон вилоятлари ҳудуди мақоми ҳақидаги қарорни бекор қилишини талаб қилди. Резолюцияни 143 давлат қўллаб-қувватлади, 5 давлат қарши, 35 давлат қаторида Ўзбекистон бетараф қолди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди. «Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов: «Афғонистонлик қўмондонлар ва ҳарбий хизматчилар қочиб кетган пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қолган ҳарбий вертолёт ва самолётлар Украинага ўтиб қолмаслиги биз учун муҳим», дея баёнот берди.
Истанбулда Украина, Туркия, Россия ва БМТ ўртасида украин донини денгиз орқали экспорт қилиш бўйича битим имзоланди. «Бу бутун дунёдаги миллионлаб одамлар учун озиқ-овқат танқислиги фалокатининг олдини олишга ёрдам беради. Бу умид маёғидир», — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
Хонанда Наргиз Зокирова Тошкентдан Москванинг Домодедово аэропортига учиб бориши билан қўлга олинди. У 2072 йилгача Россияга кириши тақиқланди ва депортация қилиниши мумкин. Хонанданинг амакиваччаси Жавоҳир Зокиров депортацияга унинг Украинадаги уруш ҳақидаги изоҳи сабаб бўлганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг